Ссылки доступа

Қирғизистон банклари Россиядан пул ўтказмаларини чеклади


Банкларнинг аксарияти чекловларни вақтинчалик деб атамоқда.

Қирғизистондаги айрим тижорат банклар Россияга ва Россиядан пул ўтказишни қисман тўхтатди. Бу ҳақда "Интерфакс" ёзмоқда.

Россия тўлов тизимларидан фойдаланган ҳолда пул ўтказмалари бўйича турли чекловларни жумладан Мбанк, Компаньон Банк, РКС Банк, Қирғизистон-Швейцария банки (КСБ), Қирғизистонкоммерцбанк, Керемет банки жорий этган. Ушбу кредит ташкилотларининг аксарияти чекловларни вақтинчалик деб атамоқда.

Шу билан бирга, Капитал Банк, Ҳалик Банк ва Осиё Банки рубль билан амалиётлар ҳамда пул ўтказмалар бўйича ҳеч қандай чекловлар йўқлигини маълум қилган.

12 июнь куни АҚШ ғазначилиги Москва биржаси, Миллий клиринг маркази ва Миллий ҳисоб-китоб депозитарийсига қарши санкциялар киритди. Шу сабабли, 13 июндан бошлаб Москва биржаси АҚШ доллари ва евродаги савдоларни тўхтатганини эълон қилди.

Россия Марказий банки рубль курси эндиликда биржадан ташқари валюта бозоридаги операциялар бўйича банк ҳисоботлари маълумотлари асосида белгиланишини маълум қилди. Регулятор шунингдек, чекловлар Россия банкларида нақд доллар ва евро сотиб олиш ва сотиш имкониятига ҳеч қандай таъсир қилмаслигига ишонтирмоқда.

XS
SM
MD
LG