Ссылки доступа

Марказий Осиё банклари Россиядан тўловларни тобора кўпроқ рад эта бошлади


Ушбу муаммо 2023 йилда пайдо бўлган ва 2024 йилда АҚШ санкциялари остида қолиш хавфи деб кучайган.

Марказий Осиё мамлакатлари банклари орқали Россиядан тўловларни амалга оширишда рад этишлар улуши бир ой ичида 30 фоизга ошди, деб хабар беради РБК нашри ПЭК, Digital ВЭД, GTL ва Logita Tradeлогистика компаниялари маълумотларига таяниб.

Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон банклари иккиламчи санкциялар хавфи ортиб бораётгани сабабли тўловларни амалга ошириш муддатини икки ҳафтагача узайтирди. Энди Россия компанияларидан Марказий Осиё орқали Хитойга пул ўтказишда кўпроқ маълумот тақдим этиш талаб этилади. Ушбу муаммо 2023 йилда пайдо бўлган ва 2024 йилда АҚШ санкциялари остида қолиш хавфи туфайли кучайган.

Аввалроқ Россия компаниялари Хитой банклари орқали маблағ ўтказишдаги қийинчиликлар ҳақида хабар берган эди. 2023 йилнинг ёзида Россия молия ташкилотлари Bank of China орқали Европа ва АҚШга пул ўтказмаларини амалга ошириш тақиқланишига дуч келди, жорий йилнинг февралида эса Россия импортчилари учун асосий компания бўлган Chouzhou Commercial ҳам Россия билан барча ҳисоб-китобларни тўхтатди.

9 апрель куни Пекинда АҚШ молия вазири Жанет Йеллен Россияга ҳарбий ва жуфт-мақсад товарларни экспорт қилишга кўмаклашувчи Хитой банклари санкцияларга дучор бўлишини айтган эди.

Аввалроқ, АҚШ ҳарбий ишлаб чиқаришда ишлатилиши мумкин бўлган товарларни Россияга экспорт қилган бир нечта Хитой компанияларига қарши санкциялар киритган эди.

XS
SM
MD
LG