Ссылки доступа

Бастрикин: Москва "муҳожирларни жангга жўнатиб", сонини камайтирмоқда


Москва меҳнат муҳожирлардан халос бўлиш учун уларни Украинадаги урушга жўнатмоқда.

Бу ҳақда РФ Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин Петербург халқаро юридик форумида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, 10 мингга яқин муҳожир Украинага жангга жўнатилди.

“Биз фуқароликни олган ва ҳарбий хизматда рўйхатдан ўтишни истамаган 30 мингдан ортиқ муҳожирни қўлга олдик, уларни рўйхатдан ўтказдик ва 10 мингга яқинини Шимолий ҳарбий округ ҳудудига жўнатдик”, — деди Бастрикин.

2022-йилда Россия Украинага қарши уруш бошлаганидан бери РФ паспортини олган муҳожирлар мажбуран ҳарбий хизматга тортилиши борасида таҳдидлар кучайди.

Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин 2023 йили Россия фуқаролигини олган муҳожирлар, агар Украинада жанг қилишдан бош тортса, ундан маҳрум қилиниши кераклигини айтган.

Россияда энг кўп муҳожир Ўзбекистондан. У ерда бир неча миллион ўзбеклар истиқомат қилади.

XS
SM
MD
LG