Ссылки доступа

Оқ уй: Шимолий Корея Россияга яширинча ўқ-дори етказиб бериши мумкин


Лидер КНДР Ким Чен Ын и президент России Владимир Путин
Лидер КНДР Ким Чен Ын и президент России Владимир Путин

Шимолий Корея Россияда ўқ-дорилар тақчиллиги шароитида унга артиллерия снарядларини яширинча етказиб бермоқда. Бу ҳақда Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби маълум қилди, деб ёзадиCNN.

«Сентябрь ойида КХДР Россияга ўқ-дорилар етказиб бериш ниятини омма олдида рад этганди. Бироқ биздаги маълумотлар шуни кўрсатадики, КХДР Россиянинг Украинадаги уруши учун яширинча катта миқдорда артиллерия снарядларини етказиб бермоқда, бунда қурол-яроғларнинг асл манзили сир тутилмоқда» — деди Кирби.

Унинг сўзларига кўра, Шимолий Корея ўқ-дориларни Яқин Шарқ ёки Африка мамлакатларига жўнатилгандек қилиб кўрсатишга уринмоқда, бироқ аслида уларни Украинага қарши урушда қўллаш учун россияликлар қабул қилиб олмоқда.

Кирби, шунингдек, АҚШ жўнатмаларни кузатишда давом этишини қўшимча қилди.

Аввалроқ The New York Times АҚШ разведкасининг махфий маълумотларига таяниб, Россия «ноилож» Шимолий Кореядан миллионлаб снаряд ва ракеталарни сотиб олаётгани ҳақида хабар берганди.

Пхеньян Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олганидан кейин Украина Шимолий Корея билан дипломатик муносабатларни узган. Киев бу ҳаракатни мамлакат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузишга уриниш сифатида баҳолаган.

XS
SM
MD
LG