АҚШ Украинага қўшимча 2 миллиард доллар ёрдам ажратади. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Киевдаги матбуот анжуманида маълум қилди.
Блинкеннинг айтишича, Киевга кўрсатилаётган ёрдам доирасида мудофаа саноати жамғармаси тузилади. Ушбу жамғарма Украинани қурол-яроғ билан таъминлаш, сармоя ва бошқа давлатлардан қурол сотиб олишга ихтисослашади.
"Биз аскарларни ва тинч аҳолини ҳимоя қилиш мақсадида зудлик билан ўқ-дориларни, зирҳли техникани, ракеталарни, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини етказиб беришга ҳаракат қилмоқдамиз", деди АҚШ Давлат котиби. Унинг айтишича, Киевдаги музокаралар чоғида кўпроқ ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини топиш ва уларни Украинага етказиб бериш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳам муҳокама қилинган.
Апрелда АҚШ президенти Украинага қарийб 61 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам берилишини кўзда тутувчи қонунга имзо чеккан.
Ҳарбий ёрдамнинг қиймати қарийб бир миллиард долларга тенг бўлган илк пакетига ҳавога қарши мудофаа тизимлари, артиллерия, ракета тизимлари учун ўқ-дорилар ва зирҳли техника кирган.
Киевга кўрсатилаётган ёрдам доирасида мудофаа саноати жамғармаси тузилади. Ушбу жамғарма Украинани қурол-яроғ билан таъминлаш, сармоя ва бошқа давлатлардан қурол сотиб олишга ихтисослашади.