Июнь ойида АҚШ иккиламчи санкцияларни жорий этиш параметрларини кенгайтиргандан сўнг, Хитой ва Россия ўртасида тўловларни ҳатто юанда ҳам амалга ошириш деярли имконсиз бўлиб қолди.
Бундай транзакциялар музлатилмоқда ёки жуда кечикмоқда, деб ёзади Bloomberg сўровда қатнашган Россиянинг йирик компанияларининг топ-менежерларига таяниб.
Улардан бири - қишлоқ хўжалиги соҳасидаги савдогар - шу ойда ҳатто Россия қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг баъзи хитойлик харидорларида тўловлар билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлганини айтди.
Агентлик суҳбатдошларига кўра, тўловнинг муқобил усулларини топиш, шу жумладан криптовалюталар ёки "ўртакаш мамлакатлар" ёрдамида тўлаш ҳам тобора қийинлашмоқда.
Савдодаги қийинчиликлар АҚШ иккиламчи санкцияларни жорий этиш зарурлигини аниқлаш учун параметрларни кенгайтиргандан сўнг вужудга келди. Хусусан, Россиянинг ҳарбий-саноат базаси таърифи кенгайтирилди, деб эслатмоқда Bloomberg. Агентлик бу чораларни "қатъий" деб атамоқда. Ўтган йил охиридан бери АҚШнинг санкция сиёсати кучайтирилгани сабабли Россия БАА, Туркия ва Ҳиндистон билан тўловларни амалга оширишда ҳам қийинчиликларга дуч келморқда.
2023 йил декабрь ойида АҚШ президенти Жо Байден АҚШ Молия вазирлигига Россияга қарши санкцияларни бузган банкларга нисбатан иккиламчи чекловларни киритишни сезиларли даражада соддалаштирган фармонни имзолади. Қоидабузарлар SDN рўйхатига киритилиши ёки Америка кредит ташкилотларидаги вакиллик ҳисобварақлари музлатилиши мумкин. Шундан сўнг, бир нечта йирик Хитой банклари, жумладан, Chouzhou Commercial, Industrial and Commercial Bank of China (ICBC), China Construction Bank (CCB) ва Bank of China Россия банкларидан тўловларни қабул қилишни тўхтатди.
Апрель ойида Bloombergмарт ойи якунлари бўйича Хитойнинг Россияга умумий экспорти 16 фоизга пасайгани ҳақида хабар берган эди. Мутахассислар буни АҚШ томонидан Хитой банклари ва компанияларига нисбатан санкция босимининг кучайиши билан боғлашмоқда.
Тўловнинг муқобил усулларини топиш, шу жумладан криптовалюталар ёки "ўртакаш мамлакатлар" ёрдамида тўлаш ҳам тобора қийинлашмоқда.