Ссылки доступа

Bloomberg: Россия армияга африкалик талабаларни ёлламоқда


Россотрудничество раҳбари Евгений Примаков маълум қилишича,  Россияда 35 мингга яқин африкалик талаба ўқимоқда.

Россия Украинага қарши урушга хорижлик талабаларни, жумладан африкаликларни ёлламоқда. Бу ҳақда Европа давлатлари расмийларига таяниб Bloomberg хабар берди.

Нашр манбаларининг таъкидлашича, ҳозиргача "минглаб" чет эллик талабалар ва муҳожирлар Россия армиясига ёлланган.

Россия мутасаддилари талабалар Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзоламаса, визалар муддатини узайтирмаслик билан таҳдид қилмоқда.

Нашр Украина разведкаси маълумотларига таяниб, Россия, шунингдек, камида 21 мамлакатда, шу жумладан Африкада ҳам ёлланма аскарларни жалб қилиш кампания бошлаб юборган.

Аввалроқ Россия колонияларида жазо муддатини ўтаётган африкаликларнинг "Вагнер" ХҲКга ёллангани ҳақида хабар берилган эди.

Bloomberg шунингдек, Россия армиясига ёлланган юзлаб Непал фуқаролари ҳақида эслатмоқда. Нашрнинг украиналик суҳбатдошлари асирга олинган россияликлар орасида африкаликлар ва непалликлар тобора кўпроқ учраётганини тасдиқламоқда.

Россотрудничество раҳбари Евгений Примаков маълум қилишича, Россияда 35 мингга яқин африкалик талаба ўқимоқда.

XS
SM
MD
LG