Украина армиясига "бир нечта" F-16 қирувчи самолётлари етказилди, деб хабар бермоқда Bloomberg аноним манбаларга таяниб. Бу Америка қирувчи самолётларининг Украинага илк бор етказилишидир.
Киев бу борада изоҳ бермаган.
Украина Россиянинг тажовузи бошланганидан бери Ғарбдан қирувчи самолётларни беришни сўрайди. 2023 йилда бир нечта давлатлар АҚШнинг розилиги билан Киевга бундай самолётларни топширишга қарор қилди, деб таъкидлайди Украина Озодлик радиоси хизмати.
Март ойида The New York Times газетаси июль ойига қадар Украина олтита F-16 самолётини олиши мумкинлигини ва уларда учадиган 12 учувчи тайёрланишини маълум қилган эди.
Украиналик ҳарбийлар самара бўлиши учун камида 200та қирувчи кераклигини айтган.
F-16 70 йилларда ишлаб чиқарилган ва бир неча бор модернизация қилинган. Ҳозирда у тўртинчи плюс авлоднинг энг оммавий қирувчиларидан биридир. У ҳаводаги нишонларни ушлаш учун ҳам, ердаги объектларга зарба бериш учун ҳам мўлжалланган. 2023 йил ҳолатига кўра, турли давлатлар ҳаво кучлари таркибида 2100 дан ортиқ шундай самолётлар мавжуд.
Украиналик ҳарбийлар самара бўлиши учун камида 200та қирувчи кераклигини айтади.