Ссылки доступа

Bloomberg: Туркияда Украина бўйича учинчи тинчлик саммити ўтади


Bloomberg манбаларга таяниб хабар беришича, иштирокчилар Украинада барқарор тинчликка эришиш йўлларини муҳокама қилади.

Октябрь ойи охирига қадар Туркияда Украина масаласи бўйича учинчи тинчлик саммитини ўтказиш режалаштирилган.

Bloomberg манбаларга таяниб хабар беришича, иштирокчилар Украинада барқарор тинчликка эришиш йўлларини муҳокама қилади.

Саммитда асосан хавфсизлик бўйича юқори лавозимдаги мутасаддилар, жумладан, АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ҳам иштирок этади. Иттифоқчилар саммитда Хитой вакили ҳам иштирок этишига умид қилмоқда, аммо ҳозирча Пекин ўз қатъий розилигини бермаган.

Аввалги, Дания ва Саудия Арабистонида бўлиб ўтган бундай форматдаги учрашувга Россия вакиллари таклиф этилмаганидек, бунисига ҳам Россия таклиф этилмаган. Россия бу саммитларни "аксилрус иттифоқини тузишга уриниш" деб атаганди, деб таъкидлайди Bloomberg.

Украина ва унинг иттифоқчилари Россия тажовузига нисбатан нейтрал позицияни эгаллаган Бразилия ва Ҳиндистон каби давлатларни Москва сиёсатига қарши чиқишга кўндиришга ҳаракат қилади, деб ёзади Bloomberg. Саммит Украинага ўз позициясини тўғридан тўғри бундай "аросатдаги" давлатларга тушунтириш учун имконият сифатида кўрилмоқда.

Туркиядаги саммитнинг кун тартибида Володимир Зеленскийнинг ўн пунктдан иборат "тинчлик формуласи" турибди. Саммит якунига кўра, Украина шу йил охирида ушбу таклифлар бўйича глобал саммит ўтказиш нияти бор.

XS
SM
MD
LG