Ссылки доступа

Непалдаги сув тошқинларида камида 100 киши ҳалок бўлди


Непалда сув тошқинлари ва кўчкилар деярли ҳар йили муссон мавсумида содир бўлади. Бироқ сўнгги йилларда уларнинг кўлами кенгайиб бормоқда. Олимлар буни глобал исиш билан боғламоқда. 

Непалда кучли сув тошқини оқибатида 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Яна 64 киши бедарак йўқолган. Сув тошқини ўтган ҳафтанинг жума куни бошланган кучли ёмғирлар туфайли юзага келган.

Тахминан уч минг непаллик ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Сув сатҳининг кескин кўтарилиши кўчкилар ва лой оқимларини келтириб чиқаради, улар уйларни вайрон қилмоқда.

Сув тошқини ва кўчкилар оқибатида водопровод ва канализация тармоқлари шикастланган, алоқа ва электр таъминоти узилган. Зарарланган ҳудудларда, жумладан, мамлакат пойтахти Катмандуда мактаб машғулотлари бекор қилинди. Маҳаллий ҳукумат қоронғи вақтда автомобилда юришни тақиқлаган.

Синоптикларнинг огоҳлантиришича, сел камида сешанбагача давом этиши ва сув сатҳи кўтарилиши мумкин, яъни қурбонлар сони кўпайиши кутилмоқда. Қутқарув ишларида 10 мингга яқин полициячилар, қутқарувчилар ва кўнгиллилар иштирок этмоқда.

Непалда сув тошқинлари ва кўчкилар деярли ҳар йили муссон мавсумида содир бўлади. Бироқ сўнгги йилларда уларнинг кўлами кенгайиб бормоқда. Олимлар буни глобал исиш билан боғламоқда.

XS
SM
MD
LG