Россия Тергов қўмитасига сиёсатчи Алексей Навальнийнинг жасадини яқинларига бериш талаби билан 46 мингдан зиёд мурожаат тушди. Бу ҳақида "ОВД-Инфо" нашри хабар бермоқда.
"Тергов қўмитаси ҳозирча сиёсатчининг ўлими сабаблари номаълум эканини, текширув якунланмагунига қадар жасад яқинларига берилмаслигини билдирган. Агар қандайдир биоматериаллар Москвага экспертиза учун жўнатиладиган бўлса, бу жараён яна бир неча ҳафтага чўзилиши мумкин. Сиёсатчининг яқинларига кўра, мутасаддилар вақт чўзиб, унинг ўлимининг ҳақиқий сабабини ошкор бўлиб қолишини олдини олмоқда", дейилади "ОВД-Инфо" сайтидаги хабарда.
Сиёсатчи Алексей Навальнийнинг жасади Салехард округ касалхонаси моргида сақланмоқда. Маҳаллий тез ёрдам ходими журналистларга моргни полиция қўриқлаётганини айтган.
Аввалроқ Навальнийнинг онаси Людмила ва унинг адвокати Салехард моргига боргани, аммо морг ёпиқ бўлгани ҳақида хабар берилганди. Навальнийнинг онасига телефон орқали мазкур моргда ўғлининг жасади йўқлигини айтишган. Хабарда айнан қайси морг ҳақида гап этаётгани аниқлаштирилмаган. Салехардда иккита морг бор.
Россия расмийлари Навальний ўлими ҳақида 16 февралда хабар берган эди.
Тергов қўмитасига Навальнийнинг жасадини яқинларига бериш талаби билан 46 минг мурожаат тушди

Сиёсатчининг яқинларига кўра, мутасаддилар вақт чўзиш орқали унинг ўлимининг ҳақиқий сабабини ошкор бўлиб қолишини олдини олмоқда.