Ссылки доступа

Қозоғистонда ҳибсдаги аёлни зўрлаган полиция бошлиғи 11 йилга қамалди


Марат Қўштибоев полиция полковниги унвонидан маҳрум қилинди. Унга давлат хизматида ишлаш ҳам тақиқланди.

Қозоғистонда Толдиқўрғон шаҳар полицияси бошлиғи Марат Қўштибоев 11 йилга қамалди. У ўз хонасида сўроқ қилинаётган ёш аёлни зўрлаганликда айбдор деб топилган. Бу ҳақда суд матбуот хизмати хабар берди .

Қўштибоев полиция полковниги унвонидан маҳрум қилинди. Унга давлат хизматида ишлаш ҳам тақиқланди.

Тергов маълумотларига кўра, 2023 йил 12 ноябрь куни полиция бўлинмасига ижтимоий тартибни бузганлиги учун 27 яшар аёл ва унинг йигити олиб келинган. Аёлни Қуштибоев сўроқ қилиш учун ўз хонасига олиб кирган ва у ерда зўрлаган. Эртаси куни Қуштибоев ҳибсга олинган.

XS
SM
MD
LG