Амалдор давлатга хиёнат, ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олиш ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш моддалари бўйича айбланган. Суд қарори билан Масимовнинг ҳам мол-мулки мусодара қилинди ва у умрбод давлат хизматида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Иш “ўта махфий” тоифасига кирди.
Массимовнинг КНБдаги икки ўринбосарлари Анвар Садиқулов ва Даулет Ергожин суд томонидан мос равишда 16 ва 15 йилга озодликдан маҳрум этилди. Учинчи ўринбосар Марат Осипов ҳокимият ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда айбланиб, уч йилга озодликдан маҳрум этилди.
Тўрт судланувчи ҳам генерал унвонлари ва давлат мукофотларидан маҳрум қилинди. Улардан ўн миллиард тенгедан ортиқ ва 24 миллион доллар давлат даромади сифатида ундирилди.
2022 йил январида Қозоғистонда газ нархи ошишига қарши норозилик намойишлари билан бошланган оммавий тартибсизликлар бўлиб ўтди. Намойишчилар, шунингдек, Қозоғистоннинг биринчи президенти тўғрисидаги қонунда кўзда тутилган республиканинг собиқ раҳбари Нурсултон Назарбоевнинг ҳокимиятдан четлатилишини талаб қилишди. Исёнлар пайтида 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлди.
Намойишларни бостириш учун Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев КХШТга аъзо давлатлар қуролли кучларини таклиф қилди, Назарбоевни Хавфсизлик кенгаши раҳбари лавозимидан четлатди ва биринчи президентнинг кўплаб қариндошларини раҳбарлик лавозимларидан маҳрум қилди.
Карим Масимов намойишлар авжига чиққан пайтда ҳибсга олиниб, давлатга хиёнатда айбланган. У Назарбоевлар оиласига яқин ҳисобланган. Ўтган йиллар давомида у Қозоғистон ҳукуматини бошқарган, президент маъмуриятига раҳбарлик қилган ва президент ёрдамчиси бўлиб ишлаган. 2016 йилда Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси бўлган.