Ссылки доступа

Трамп ҳибсга олинди


Доналд Трамп
Доналд Трамп

АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп ҳибсга олинди. Бу ҳақда CNN хабар берди. 

Ҳозир у айблов эълон қилиниши бўйича суд маҳкамасини кутмоқда.

Аввалроқ, Манҳэттен округи прокуратураси Трамп сайловолди ташвиқоти жамғармаси маблағларидан фойдаланган ҳолда сайлов қонунчилигини бузганини маълум қилган эди. Трамп ва унинг адвокатлари айбни ва жиноят фактини рад этмоқда.

30 март куни Нью-Йорк суди ҳакамлар ҳайъати Доналд Трампнинг 2016 йилги президентлик кампанияси учун маблағларни ноқонуний ўзлаштиришга алоқадорлиги ҳақидаги иш бўйича айблов хулосасини эълон қилди. Тергов маълумотларига кўра, у порно актриса Сторми Дэниелс билан ишқий муносабатини яшириш учун унга сайлов фондидан 130 минг доллар тўлаган.

Трамп ҳакамлар ҳайъати ҳукмини «сиёсий таъқиб» деб билишини айтди.

Yahoo News манбасига кўра, Доналд Трампга 34 та банд бўйича айблов қўйилади, унга тадбиркорлик ҳужжатларини қалбакилаштириш айблови ҳам қўшилади. Барча айбловлар жиноий айбловлар сифатида қайта таснифланади.

Бу тарихда биринчи марта Қўшма Штатларнинг амалдаги ёки собиқ президенти жиноий жавобгарликка тортилишидир.

XS
SM
MD
LG