Ссылки доступа

Чехия ва Полша Украина армиясига қўшимча ёрдам юбормоқда


Установка Krab (слева), которую Польша направит Украине
Установка Krab (слева), которую Польша направит Украине

Чехия ва Полша Украинага қўшимча қурол-яроғ жўнатмоқда.

Чехия мудофаа вазири Яна Чернохова 29 май куни телевидение орқали Прага яқин орада Киевга 26 миллион доллардан 30 миллион долларгача бўлган қурол-яроғ етказиб бериш ниятида эканини айтди. «Ёрдамнинг доимий равишда олиниши ниҳоятда муҳим», деди вазир ва февраль ойи охиридаги уруш бошланганидан бери Чехия Украинага 150 миллион доллардан ортиқ ҳарбий юк жўнатганини қўшимча қилди.

Чехия оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, кейинги этказиб беришлар Т-72 танклари, БМП-1 пиёда жанговар машиналари, ўзиюрар гаубица қуроллари ва, эҳтимол, Совет Иттифоқида ишлаб чиқарилган жанговар вертолётларни ўз ичига олади.

Полша Украинага 155 мм калибрли 18 та Краб зирҳли ўзиюрар артиллерия мосламаларини топширмоқда, деб хабар қилди Полша радиоси якшанба куни Мудофаа вазирлигидаги манбаларига таяниб. Полшада ишлаб чиқарилган ушбу қурилмалар 40 км гача бўлган масофада дақиқада олтитагача ўқ узиши мумкин.

Россия босқинчилиги муносабати билан Украина армиясига ёрдам АҚШ ва Буюк Британия бошчилигидаги кўплаб Ғарб давлатлари томонидан тақдим этилади.

Шу билан бирга, 29 май куни Германия ҳукумати Украинага 1 миллиард евро миқдорида грант ёрдами бериши маълум бўлди. Бу ҳақда Германиянинг Киевдаги элчиси Анка Фелдхусен Украина молия вазири Сергей Марченко билан музокаралар якунлари бўйича маълум қилди.

XS
SM
MD
LG