Тегишли тақиқ Чехия томонидан Россиянинг Украинада махсус ҳарбий операцияси бошланганидан сўнг дарҳол киритилган. 2022 йил июнь ойида чора 2023 йил мартигача узайтирилди. Тақиқ визага ҳам, яшаш учун рухсатномаларга ҳам таъсир қилди. Гуманитар мақсадларда саёҳат қилиш учун истисно қилинган.
Тақиқни узайтиришдан ташқари, энди чекловлар ҳам кенгайтирилди. Белгиланган муддатдан кейин иккинчи фуқароликка эга бўлган руслар ва беларуслар Чехия визасини ололмайдилар.
Аввалроқ Литва Сейми (парламенти) россияликлар ва беларусларга вақтинча фуқаролик берилмаслиги ҳақидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллагани хабар қилинганди.
2022 йил 24 февралда Россия президенти Владимир Путин ЛПР ва КХДР раҳбарларининг ёрдам сўровига жавобан Украинада ҳарбий махсус операция ўтказишга қарор қилганини маълум қилди.