Ссылки доступа

Туркия ва Суриядаги зилзила қурбонлари сони 34 мингга етди


Туркия
Туркия

Туркияда 6 февралдаги зилзила қурбонлари сони 29,5 мингдан ошди. Сурияда зилзила, Ал-Жазира маълумотларига кўра, тўрт ярим мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган.

Ҳар икки давлатда ярадорлар сони 80 мингдан ошади. Юз минглаб одамлар уйларидан айрилди.

Чиқиндиларни тозалаш ишлари давом этмоқда. Уларда 70 давлатдан қутқарувчилар ва шифокорлар иштирок этмоқда. Ҳозиргача тирик одамлар, жумладан, болалар борлиги ҳақида хабарлар бор.

Туркияда биноларнинг қулаши бўйича тергов давом этмоқда. 100 дан ортиқ гумондор ҳибсга олинган. 50 га яқин одам талончиликда қўлга олинди. Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған уларнинг жазодан қочиб қутула олмаслигини айтди.

Туркия жануби-шарқида 7,7 магнитудали биринчи зилзила Суриянинг бир қанча ҳудудларида 6 февралга ўтар кечаси содир бўлди. Бир неча соатдан сўнг унинг эпицентри яқинида 7,6 магнитудали иккинчи зилзила содир бўлди. Икки давлатда меъморий ёдгорликлар вайрон қилинган.

Туркияда уч ойлик фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

XS
SM
MD
LG