Ссылки доступа

Туркия ва Суриядаги зилзила қурбонлари сони 37 минг кишидан ошди


Туркия ва Суриядаги зилзиладан бир ҳафта ўтиб ҳалок бўлганлар сони 37 минг кишидан ошди. Туркияда расмий маълумотларга кўра, 30 мингдан ортиқ, қўшни Сурияда эса 6 мингга яқин одам ҳалок бўлгани маълум. Қурбонлар сони ортиб бормоқда, БМТ ҳисоб-китобларига кўра, у 50 мингдан ошиши мумкин.

Қутқарувчилар вайроналар остидан омон қолганларни топишда давом этмоқда, бироқ бу ҳақда хабарлар камайиб бормоқда. Душанба куни, хусусан, Туркияда бир оиладан бўлган уч аёл, шунингдек, 4 ёшли бола қутқарилгани ҳақида хабар берилган эди. Улар вайроналар остида 170 соатдан ортиқ вақт ўтказдилар.

Зилзила оқибатида вайрон бўлган биноларда ўлим ҳолатларини ўрганган Мексика университети профессори Эдуардо Рейносо вайроналар остида омон қолиш эҳтимоли “беш кундан кейин кескин пасайиб, тўққиз кундан кейин эса нолга яқинлашади, гарчи истиснолар бўлсада”, деди.

Вазият паст ҳароратлар ва нотўғри қурилиш дизайни туфайли янада оғирлашмоқда, бунинг натижасида уйлар кичик бўлакларга бўлиниб, омон қолиш учун кам жой қолдиради. Туркияда камида 131 киши бундай биноларни қуришда айбдор деб топилмоқда.

Reuters агентлигининг ҳисоб-китобларига кўра, Туркиядаги зилзила қурбонлари сони бўйича XXI асрдаги табиий офатлар орасида олтинчи ўринда туради. Ўн минглаб одамлар жароҳат олди, миллиондан ортиқ одам уй-жойидан айрилди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, зилзиладан 26 миллион киши жабр кўрган.

Ўлган ва яраланган ҳайвонлар ҳақида статистик маълумотлар йўқ. Ҳайвонларни ҳимоя қилиш ташкилотлари бошпана ва уйсиз қолган ҳайвонларга ёрдам бериш учун жабрланган ҳудудларга ўз гуруҳларини юборди. Омон қолган ҳайвонлар, уларнинг кўплари жароҳатланган ва шок ҳолатида.

БМТнинг гуманитар масалалар бўйича котиби Мартин Гриффитс Суриянинг Ҳалаб шаҳрига ташрифи чоғида қутқарув босқичи “ниҳоясига етаётганини” айтди – энди одамларни бошпана, озиқ-овқат, ўқитиш ва психо-ижтимоий ёрдам билан таъминлаш долзарб масала.

Президент Башар ал-Ассад мухолифлари қўл остидаги сўнгги анклав қолган Сурия шимолида гуманитар ёрдам кўтарилган биринчи карвон зилзиладан кейин тўртинчи куни етиб борди. Ҳозирда Туркия ва Сурия чегарасида фақат битта назорат пункти БМТ гуманитар юклари учун очиқ. БМТ яна иккитасини очишга умид қилмоқда.

Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги зарарланган ҳудудларга қутуриш ва қоқшолга қарши вакциналар юборилгани, у ерда кўчма дорихоналар иш бошлаганини маълум қилди. Туркиянинг бир қанча шаҳарларида аҳоли ва ёрдам ходимлари талончилик ҳолатлари ҳақида хабар беришган.

XS
SM
MD
LG