Ссылки доступа

Россияда асли тожикистонлик фуқаро хиёнатда айбланиб 15 йилга қамалди


Бу иш ҳақида бошқа ҳеч қандай ортиқча маълумот йўқ, чунки давлатга хиёнат қилиш билан боғлиқ жиноий ишлар аксар ҳолларда давлат сири сифатида таснифланади.

Москва апелляция суди аввалроқ 13 йилга қамалган такси ҳайдовчиси Аҳаджон Зоҳидовга яна икки йил қўшиб берди.

Асли тожикистонлик бироқ Россия фуқаролигини олган Аҳаджон Зоҳидов давлатга хиёнатда ва контрабандада айбдор деб топилган эди. "Медиазона" нашрининг хабар беришича, жазонинг кучайтирилишига «контрабанда» моддаси қўшилгани сабаб бўлган.

Зоҳидовга нисбатан жиноят иши 2022 йилнинг сентябрь ойида қўзғатилган эди. Бу иш ҳақида бошқа ҳеч қандай ортиқча маълумот йўқ, чунки давлатга хиёнат қилиш билан боғлиқ жиноий ишлар аксар ҳолларда давлат сири сифатида таснифланади.

XS
SM
MD
LG