Ссылки доступа

Туркия ва Суриядаги даҳшатли зилзила қурбонлари сони 21 мингдан ошди


В городах Турции, пострадавших от землетрясения, продолжаются поисково-спасательные работы
В городах Турции, пострадавших от землетрясения, продолжаются поисково-спасательные работы

Туркияда 6 февраль куни содир бўлган даҳшатли зилзила қурбонлари сони 18 мингдан ошди. Бу ҳақда 10 февраль, жума куни вице-президент Фуат Ўктай маълум қилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, вафот этганлар сони 18 342 кишини, жароҳат олганлар сони - 74 242 кишини ташқил қилмоқда. 6444 та бино вайрон бўлган.

Reuters агентлигининг маълумотларига кўра, шимоли ҳам зилзилалардан жабр кўрган қўшни Сурияда ҳалок бўлганлар сони камида 3480 кишини ташкил этади, дея хабар бермоқда мамлакатнинг исёнчилар назоратидаги қисмидаги ҳукумат ва фавқулодда хизматлар. Сурия давлат матбуоти 298 мингдан ортиқ одам бошпанасиз қолганини хабар қилди.

В моей стране заблокировали

Настоящее Время

ЖССТ маълумотларига кўра, зилзила оқибатида Туркия ва Сурияда 23 миллионга яқин одам, жумладан, 1,4 миллион бола жабрланган бўлиши мумкин.

Туркияда 6 февралга ўтар кечаси даҳшатли зилзила содир бўлди. Зилзила эпимаркази Қаҳрамонмараш вилоятида, Газиантеп шаҳридан 30 км ва Сурия билан чегарадан 90 км узоқликда жойлашган: силкинишлар кучи 7,8 баллга етган. Зарар қўшни мамлакатларда: Ливан, Арманистон, Сурияда ҳам сезилди.

АФАД маълумотларига кўра, биринчи зилзиладан сўнг яна жами 435 та зилзила содир бўлган, уларнинг энг каттаси 6 февраль куни тушдан кейин содир бўлган 7,6 магнитудали зилзила бўлиб, маркази Элбистонда бўлган.

Туркияда олти мингга яқин бинолар вайрон бўлган: гувоҳларнинг сўзларига кўра, кўплаб турар-жой бинолари шунчаки карта уйлари каби букланган. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон зилзила 1939 йилда Эрзинжондан бери мамлакат тарихидаги энг катта офат бўлганини айтди. Туркияда 12 февралга қадар миллий мотам эълон қилинди. Зилзиладан жабр кўрган ўнта вилоятда уч ой муддатга фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Мамлакат расмийлари табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун 100 миллиард лира (тахминан 5,3 миллиард доллар) ажратди.

Қидирув-қутқарув ишларида 110 мингдан ортиқ одам иштирок этмоқда, Туркияга бошқа давлатлардан ҳам 5 мингдан ортиқ қутқарувчи етиб келган.

XS
SM
MD
LG