«Туркментелеком»нинг маҳаллий бўлимига камида 80 киши йиғилиб, ваъда қилинганидек интернет тезлигини оширишни ёки аввалги нархларни қайтаришни талаб қилишди.
“Одамлар филиал раҳбарига 6 Мбит/с юқори тезликдаги интернет ваъдалари тарифларни ошириш учун баҳона эканлигини айтишди. Улар 6 Мбит/с тезликдаги интернет тарифларини, худди илгари 2 Мбит/с тезликка пул тўлаганидек, туширишни талаб қилишди. Яъни 280 манат ўрнига 180 манатга”, — деди воқеага гувоҳ бўлган туркманбошилик фуқаро.
Афтидан, норозилик акцияси уюштирилган эмас, ўз-ўзидан бўлиб ўтган ва унинг иштирокчилари «Туркментелеком»нинг маҳаллий филиалига интернет учун пул тўлаш учун келган маҳаллий аҳоли бўлган.
80 дан ортиқ одам ҳаракат қилган намойиш натижасида тарифлар нархи туширилди, деди туркманбошилик суҳбатдош.
Бунгача расмийлар маҳаллий аҳолининг интернет тарифларини қайта кўриб чиқиш бўйича сўровларини қондиришдан бош тортган.
Интернет тезлигини ошириш талабига эса корхона ходимлари бу масала фақат Ашхободда ҳал қилиниши мумкинлиги ва бу борада ҳеч нарса қила олмасликларини билдириб, йиғилганларнинг уйларига кетишларини сўрашган.
Халқаро ташкилотларнинг матбуот эркинлиги бўйича йиллик ҳисоботларида энг паст ўринни эгаллаган Туркманистон Интернети энг секин мамлакатлардан бири бўлиб қолмоқда.
Жорий йилнинг февраль ойида Туркментелеком ўз абонентларига интернет тезлигини ошириш ва тарифлар нарҳларини пасайтиришга ваъда берган эди. Аммо, мухбирларимиз хабар беришича, ўшандан бери интернет алоқаси сифати ёмонлашган.