Ссылки доступа

Тоғли Қорабоғда минглаб одам мустақиллик талаби билан митинг ўтказишди


Митинг за независимость в Степанакерте (Ханкенди), 30 октября 2022 года
Митинг за независимость в Степанакерте (Ханкенди), 30 октября 2022 года

Ўзини Озарбайжондан мустақил деб эълон қилиб олган Тоғли Қорабоғ маркази бўлган Степанакертда 30 октябрь куни мустақиллик талаби билан митинг ўтказилди. Айни пайтда маҳаллий парламент минтақани Озарбайжонга қўшиш ҳаракатларига йўл қўймасликка оид баёнотни имзолади.

Тоғли Қорабоғ республикаси ("ТҚР") мустақиллиги собиқ совет Тоғли Қорабоғ автоном вилоятида яшовчи этник арманлар томонидан 1990-йиллар бошида эълон қилинган эди. Унинг мустақиллигини дунёдаги биронта мамлакат тан олган эмас. 2020 йилдаги жанговар ҳаракатлардан кейин минтақа ҳудудининг бир қисми Озарбайжон назорати остига ўтган.

Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси (ТҚР) “ҳукумати” раҳбари Артак Бегларянга кўра, митингга 40 минг чоғли одам ёки аҳолининг қарийб учдан бири йиғилган. Митингчилар бошқа шиорлар билан бир қаторда Озарбайжон “тажовуз”ини тўхтатиш талаби ёзилган плакатлар ва Россия байроқларини кўтариб олишган эди.

Одамлар тўда-тўда бўлиб оқиб келган марказий майдонда Миллий йиғиннинг (“ТҚР” парламенти) навбатдан ташқари мажлиси трансляция қилинган. Мажлис якунига кўра, депутатлар “ТҚР”нинг Озарбайжонга “қўшилиши” уринишларига йўл қўймаслик тўғрисидаги баёнотни ҳамда Арманистон ва Россияга мурожаатномани қабул қилишган.

XS
SM
MD
LG