Telegram иловаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига қонунчиликни бузиш учун иловадан фойдаланган фойдаланувчиларининг IP манзиллари ва телефон рақамларини тақдим этади.
Бу ҳақда душанба куни Telegram асосчиси Павел Дуров маълум қилди.
Унинг ёзишича, Telegram ўзининг фойдаланиш қоидаларини янгилади. Бундан ташқари, сўнгги ҳафталарда модераторлар сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда эҳтимолий зарарли контентни олиб ташлаган.
Илгари Телеграмдан фойдаланиш қоидаларида фойдаланувчиларнинг IP манзиллари ва телефон рақамлари фақат терроризмда гумон қилинганда ошкор этилиши мумкинлиги кўрсатилган бўлса, энди фойдаланиш қоидалари ўзгарди.
"Агар Telegram тегишли суд органларидан Телеграм хизматларини тақдим этиш шартларини бузадиган жиноий фаолият тўғрисидаги иш бўйича сиз гумон қилинувчи эканингизни тасдиқловчи ҳақиқий ордерни олса, биз сўровнинг юридик таҳлилини амалга оширамиз ва сизнинг IP манзилингиз ва телефон рақамингизни тегишли органларга ошкор қилишимиз мумкин," - дейилади янги таҳрирдаги қоидаларда. Бундан ташқари, "Meduza" таъкидлашича, Телеграмнинг шаффофлик тўғрисидаги ҳисоботи йилига икки эмас, тўрт марта чиқарилади.
Франция прокуратураси, шунингдек, Телеграмнинг бир қатор танқидчилари, мессенжердан гиёҳванд моддалар савдоси ёки болалар порнографиясини айирбошлаш мақсадида ҳам фойдаланилганини даъво қилмоқда. Дуров бир неча кун ҳибсда ушлаб турилганидан кейин озодликка чиққандан кўп ўтмай, мессенжер расмийлар билан ҳамкорлик қилишини ва Телеграмдан жиноий мақсадларда фойдаланувчилар сони бир миллиардга етган дуруст фойдаланувчиларнинг хавфсизлигига таҳдид солмаслиги кераклигини айтган.
Бу ҳақда душанба куни Telegram асосчиси Павел Дуров маълум қилди.