Ссылки доступа

Жо Байден TikTok’ка қарши қонун лойиҳасини маъқуллади


Агар Хитойнинг ByteDance ширкати TikTok’ни бошқа шахсга сотмаса, илованинг АҚШдаги Apple ва Google ширкатлари дўконларидаги сотуви тўхтатилиши лозим.

АҚШ президенти Жо Байден Қўшма Штатлар ҳудудида Хитойнинг TikTok иловаси фаолиятини чеклашга оид қонун лойиҳасини имзолади. Аввалроқ бу қонйн лойиҳасини АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси ва Сенати маъқуллаган эди.

Энди, агар Хитойнинг ByteDance ширкати TikTok’ни бошқа шахсга сотмаса, илованинг АҚШдаги Apple ва Google ширкатлари дўконларидаги сотуви тўхтатилиши лозим.

Чеклов тарафдорларининг урғулашларича, TikTok АҚШ миллий хавфсизлиги учун таҳдиддир. Уларга кўра, Хитой ҳукумати махсус хизматлари тўғрисидаги ўз қонунларини ByteDance ширкатига қарши ишлатиб, уларни TikTok иловасидан фойдаланаётган АҚШ фуқароларига оид шахсий маълумотларни ХХР расмийларига топширишга мажбур қилиши мумкин.

Ҳозиргача кўплаб манбалар ByteDance вакиллари Хитой ҳукумати билан алоқада экани ҳамда ширкатдан сиёсий цензура қўлланилишида фойдаланилаётгани ҳақида маълум қилишган. ByteDance бир неча бор АҚШ ва бошқа мамлакатларда тергов объектига айланган.

Қонунга кўра, ByteDance ширкатига иловани сотиш учун тақрибан тўққиз ой муҳлат берилади. Агар бу вақт ичида TikTok сотилмаса, Хитой иловаси АҚШдаги Apple ва Google дўконларида сотувдан олиб ташланади, бошқа сўз билан айтганда, америкаликлар ўз жиҳозларига ўрнатиш учун TikTok иловасини юклаб ололмайдилар.

XS
SM
MD
LG