Ссылки доступа

ЕИ Навальний ўлими юзасидан халқаро тергов ўтказишни талаб қилди

Навальнийнинг хотини Юлия ва ЕИ ташқи ишлар мутасаддиси Боррель.
Навальнийнинг хотини Юлия ва ЕИ ташқи ишлар мутасаддиси Боррель.

Европа Иттифоқи Россиялдан сиёсатчи Алексей Навальний ўлими юзасидан мустақил ва шаффоф халқаро текширув ўтказишни талаб қилди.

ЕИ ташқи ишлар мутасаддиси Жозеп Боррель Россия ҳукуматини жавобгарликка тортиш бўйича барча имкониятлар ишга солинишини, жумладан, Москвага нисбатан янги санкциялар амалга киритилишини билдирди.

Боррель ўз баёноти давомида Навальнийнинг ўлими учун масъулиятни шахсан президент Путинга юклади.

Боррель 19 февралда ЕИнинг халқаро ишлар бўйича кенгашида қилган чиқишида Навальнийнинг хотини Юлия Навальная, сиёсатчининг фарзандлари ва сафдошларига чуқур таъзия билдирди.

ЕИ Россия ҳукуматини барча сиёсий маҳбусларни, жумладан, Юрий Дмитриев, Владимира Кара-Мурза, Илья Яшин, Алексей Горинов, Лилия Чанишева, Ксения Фадеева, Александр Скочиленко ва Иван Сафроновларни зудликда қамоқдан озод этишга чақирди.

ЕИнинг халқаро ишлар бўйича кенгашида Навальнийнинг хотини Юлия Навальная ҳам иштирок этди. У Брюсселда ЕИ кенгаши раиси Шарль Мишел ва ЕИ ташқи ишлар мутасаддиси Жозеп Боррель билан учрашди.

Аввалроқ Юлия Навальная марҳум эрининг ишини давом эттиришини айтиб, видеомурожаат эълон қилганди. Навальная ўз мурожаатида россияликлар учун “Эркин, тинч, бахтли ва фаровон келажак керак”, деб таъкидлади.

XS
SM
MD
LG