Ссылки доступа

Европа Иттифоқи кенгаши Украинани 31 майгача ўқ-дорилар билан таъминлаш учун 1 миллиард евро ажратишни маъқуллади


Европа Иттифоқи ҳукумати Украинани 31 майгача ўқ-дорилар билан таъминлаш учун 1 миллиард евро ажратишни маъқуллади.

“ЕИ Кенгаши бугун 1 миллиард евролик ёрдам чорасини қабул қилди. Бу чора Европа Иттифоқига аъзо давлатларга Украинага ўтказилган ўқ-дорилар нархини қоплаш имконини беради. 2023 йил 9 февралдан 31 майгача”, дейилади расмий хабарда.

Март ойида Европа Иттифоқи макромолиявий ёрдам дастури доирасида Украинага яна 1,5 миллиард евролик транш ўтказди.

Бу борада мулоҳаза билдирган ЕИнинг ташқи сиёсат мутасаддиси Жозеп Боррель таъкидича, Украинанинг россиялик ёвуз агрессорга қарши ҳимояланишига оид қонуний ҳақларини дастаклашда давом этиш бўйича ЕИнинг ягона қарорда эканини намойиш қилишнинг бундан ҳам яхши йўли йўқ

Бу орада Европа Иттифоқи “Путиннинг ошпази” лақаби билан танилган Евгений Пригожинга алоқадор бўлган “Вагнер” хусусий ҳарбий ширкати ҳамда РИА ФАН каби тузилмаларга қарши санкциялар жорий қилгани очиқланди.

XS
SM
MD
LG