Ссылки доступа

ЕИ Украинага қўшимча 1,5 миллиард евро миқдорида ҳарбий ёрдам ажратмоқчи


Иллюстративное фото
Иллюстративное фото

Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишель Киевга ташрифи чоғида Европа Иттифоқи Украинага 1,5 миллиард евро миқдорида қўшимча ҳарбий ёрдам беришини маълум қилди.

«Хавфсизлик нуқтаи назаридан бу ҳақда кўп янгилик бўлмайди. Лекин биз сизга бу қуролларни етказиб бериш мажбуриятимизга содиқ қоламиз», — деди Мишель.

Унинг сўзларига кўра, уруш бошланганидан буён икки ой ичида ЕИ Европа тинчлик фонди воситаси (Украина Қуролли кучлари эҳтиёжларини қоплаш учун харидлар учун фойдаланилади) орқали аллақачон 1,5 миллиард евро ажратган.

«Ва бу кўплаб Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг икки томонлама даражада келаётган қўллаб-қувватлашига қўшимча. Лекин бу ёрдам етарли эмас, биз бундан ҳам кўпроқ қилишимиз керак ва қиламиз», — деди Мишель.

Ҳарбий эксперт Игор Гретский интервьюсида Германия нима учун Киевга кўпроқ қурол етказиб беришни хоҳламаслиги ёки бера олмаслиги ҳамда бунинг ўрнига Марказий ва Шарқий Европа давлатлари нима учун бундай йўл тутаётганини тушунтиради:

21 апрель куни АҚШ президенти Жо Байден Украинага янги 800 миллион долларлик ёрдам пакетини эълон қилиши керак эди, бироқ у президент сифатида Украинага молиявий ёрдам кўрсатиш имкониятларини «тугатганини» айтди ва бу маблағлар Конгресс томонидан тасдиқланиши кераклигини таъкидлади. Ушбу ёрдам пакетига оғир артиллерия, дрон ва бошқа қуроллар киради.

Аввалроқ АҚШ, Буюк Британия ва Канада Донбассни у ердаги Россия армиясининг йирик ҳужумига қарши ҳимоя қилиш учун Украинага қўшимча артиллерия юборишга ваъда берган эди. АҚШ президенти Жо Байден 19 апрель куни Британия Бош вазири Борис Жонсон, Канада Бош вазири Жастин Трюдо ва бошқа Ғарб етакчилари билан масофадан суҳбатлашганидан сўнг журналистларга артиллерия АҚШ раҳбарияти Киевга юборадиган навбатдаги ўқ-дорилар партиясига киритилишини айтди.

АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Жон Кирбининг таъкидлашича, Вашингтон асосий эътиборни Украина кучлари жанг майдонида деярли дарҳол қўллаши мумкин бўлган тизимлар ҳамда узоқ тайёргарликни талаб қилмайдиган жиҳозларни юборишга ҳаракат қилмоқда.

XS
SM
MD
LG