Ссылки доступа

Европарламент Украинага 50 миллиард евро ажратишни маъқуллади


Европа парламентининг мажлислар зали
Европа парламентининг мажлислар зали

Европарламент Украинага тўрт йил давомида 50 миллиард евро миқдорида ёрдам кўрсатишга овоз берди. Ташаббусни 536 депутат қўллади, 40 нафари қарши чиқди, 39 нафари бетараф қолди.

Европарламент матбуот хизматининг ёзишича, Европа Иттифоқи Украинани қанча керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлашда давом этади.

Европа Иттифоқи етакчилари 1 февраль куни бўлиб ўтган йиғилишда Венгриянинг узоқ давом этган қаршилигини енгиб, Киевга молиявий ёрдам ажратишга келишиб олган эди.

Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен 24 февраль куни Киевга ташрифи чоғида ёрдамнинг биринчи транши март ойидаёқ берилишини маълум қилганди.

Украина Иқтисодиёт вазирлиги аввалроқ март ойида ЕИдан тўрт ярим миллиард евро олишни кутаётгани ҳақида хабар берган эди.

Ўтган ҳафта Брюссел Москвага қарши санкцияларнинг 13-пакетини маъқуллади. Венгрия унинг мулоҳазалари муҳокама босқичида инобатга олинганлигини айтиб, уни тасдиқлашга рози бўлганди.

XS
SM
MD
LG