Ссылки доступа

Европа Иттифоқи ва Буюк Британия Россиядан кўмир сотиб олишни тўхтатди


Вагоны с углем, иллюстративное фото
Вагоны с углем, иллюстративное фото

10 август куни Европа Иттифоқида Россия кўмирини олиб киришга тўлиқ тақиқ кучга кирди. Евроиттифоқ апрель ойи бошида Россиянинг Украинага ҳарбий аралашувига жавобан санкцияларнинг бешинчи босқичи доирасида бу чорага келишиб олди. Бугун Буюк Британия Россия кўмиридан воз кечди.

Еврокомиссия маълумотларига кўра, эмбарго йилига 8 миллиард еврога тенг Россия кўмир экспортининг чорак қисмига таъсир қилади. Европа Иттифоқи Россия етказиб беришни Шимолий Америка, Австралия, Колумбия, Жанубий Африка ва Қозоғистондан кўмир билан алмаштирмоқда.

Европа Иттифоқи Россия кўмирини етказиб беришни тақиқлаганини эълон қилгач, Москва экспорт оқимини, хусусан, Ҳиндистон ва Туркияга йўналтирди. Шу билан бирга, Россия кўмирни 50 фоизгача чегирма билан сотиши керак. Бу кўп жиҳатдан ёқилғи нархининг глобал ўсиши билан қопланади.

Йил охиригача Европа давлатлари Россия нефтини етказиб беришдан қисман воз кечишни режалаштирмоқда. Хом нефтни қувур орқали олиб кириш учун истисно назарда тутилган.

АҚШ март ойи бошида Россиядан газ, нефть ва кўмир импортини тақиқлаган эди.

XS
SM
MD
LG