Резолюцияда Лукашенко Россия президенти Владимир Путин билан бир қаторда Украинага қарши урушга алоқадор экани айтилган.
Ҳужжатда таъкидланишича, Лукашенко режими Россия қўшинлари ва Вагнер ХҲШ аскарларини плацдарм, техника ва ўқ-дорилари билан таъминламоқда ҳамда Россия ташвиқоти ва нафрат лисонини тарғиб қилишда иштирок этмоқда.
Европа парламенти, шунингдек, Беларус ҳукуматини икки мингдан ортиқ украиналик болаларни соғломлаштириш лагерларига жойлаштириш ниқоби остида мафкуравий "мия ювиш" учун Беларусь ҳудудига ноқонуний олиб келишда айбламоқда.
Депутатлар Лукашенконинг ҳаракатларини Россия президенти Владимир Путин ва болалар омбудсмени Мария Львова-Белованининг хатти-ҳаракатларига тенглаштирган.
Ҳаагада жойлашган Халқаро жиноят суди жорий йилнинг март ойида Россия президенти Владимир Путин ва болалар омбудсмени Мария Львова-Беловани ҳибсга олишга ордер берган эди. Ордер берилишига Путин ва Львова-Белова Украинадан болаларни ноқонуний равишда депортация қилганликда гумонлангани асос бўлган.