Ссылки доступа

“Eurovision 2023” Украинада ўтказилмайди


Победители конкурса "Евровидение-2022" группа Kalush Orchestra

Европа радиоэшиттириш иттифоқи (ЕРИ) баёнотига кўра, “Eurovision 2023” Украинада ўтказилмайди. Украина бу йил қўшиқ танловида ғолиб чиқди ва қоидаларга кўра, келгуси йил тадбир меҳмонларини қабул қилиши керак.

“ЕРИ тадбирни бошқа давлатга кўчириш қароридан афсусда ва келаси йил “Eurovision” танлови учун муносиб жой топиш бўйича мунозараларни давом эттиради”, — дейилади иттифоқ баёнотида.

ЕРИ бу қарорни ташкилотчиларнинг тадбирнинг барча иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш вазифаси билан изоҳлади. Уюшма маълумотларига кўра, гап 40 минг киши ҳақида кетмоқда.

Баёнотда қайд этилишича, қоидалар урушни ўз ичига олган форс-мажор ҳолатларида тадбирни кейинга қолдиришни назарда тутади. Украина томони иштирокида ЕРИ тадбирни режалаштиришга таъсир қилиши мумкин бўлган бир қатор хавфларни аниқлади. Улар орасида ҳаво ҳужумлари, дронлар ёки ракеталар ёрдамида ҳужумлар содир бўлиши, бу эса сезиларли қурбонларга олиб келиши мумкин.

Ташкилотчилар мусобақани кейинга қолдиришга қарор қилар экан, НАТО бош котиби Енс Столтенбергнинг Украинадаги уруш “йиллар давом этиши” мумкинлиги ҳақидаги сўзларини ҳам инобатга олди.

XS
SM
MD
LG