Ссылки доступа

Эйфель минораси занг билан қоплангани туфайли жиддий таъмирга муҳтож


Эйфель минораси анча ёмон ҳолатда ва жиддий таъмирлаш ишларини талаб қилмоқда. Бу ҳақда Франциянинг Marianne журнали ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Журналга келиб тушган ҳисоботларга кўра, минора 2010 йилдан буён ёмон аҳволда бўлиб турибди. Хусусан, иншоот занг билан қоплангани, ёриқлар борлиги айтилмоқда.

Marianne интервью олган экспертлар Эйфель минораси жиддий таъмирга эҳтиёжманд деб ҳисоблайди. 2024 йилда Парижда бўлиб ўтиши керак бўлган ёзги Олимпия ўйинлари олдидан режалаштирилган косметик таъмирдан анча жиддийроғи талаб этилади.

Унга 60 миллион евро ажратилган ва, экспертлар фикрича, бундай таъмирдан кейин минора «ўта ачинарли» аҳволга келиб қолади. Эски бўёқ устидан янгисини суриш ўрнига, миноранинг юзаси метал қаватгача қириб ташланиши, қайта тикланиши ва шундан кейин янгидан бўялиши керак, деган фикрда мутахассислар.

Баландлиги 324 метр, оғирлиги 7300 тонна бўлган темир минора 1889 йилги жаҳон ярмаркаси учун қурилган. Мазкур “Парижнинг темир хоними” демонтаж қилинмагунча 20 йил туриши кутилган. Аммо мана 133 йил ўтган бўлса-да, минора ҳали ҳам астойдил хизмат кўрсатишда давом этяпти.

Минора конструктори уни ҳар етти йилда бир марта бўяш кераклигини айтган.

XS
SM
MD
LG