Ссылки доступа

Филиппин Россия билан ҳарбий вертолётлар сотиб олиш бўйича келишувни бекор қилди


Филиппин ҳукумати Россия билан ҳарбий вертолётлар сотиб олиш бўйича келишувни бекор қилди, деб хабар бермоқда Associated Press.

Филиппин Мудофаа вазирлиги расмийларига кўра, Россия Украинага бостириб кирганидан кейин у билан ҳарбий-савдо ҳамкорлигини давом эттириш АҚШнинг Филиппинга санкцияларини олиб келиши мумкин. 227 миллион долларлик келишув босқиндан олдин тузилган эди, аммо Филиппин ҳозир уни бекор қилди.

2021 йил ноябрида имзоланган шартномага кўра, Россиянинг “Совтехноэкспорт” компанияси Филиппин армиясига 16 та Ми-17 ҳарбий транспорт вертолётларини етказиб бериши керак эди. Филиппин собиқ мудофаа вазири Дельфин Лорензана, агар Россиядан ҳарбий харидлар давом этса, Қўшма Штатлар томонидан санкциялар хавфи жуда катта эканини айтди. Унинг сўзларига кўра, Вашингтон Филиппиннинг шартномани бекор қилиш қароридан хабардор ва Қўшма Штатлар ҳам ўз навбатида Филиппинга ўзи ишлаб чиқарилган шунга ўхшаш вертолётларни етказиб бериши мумкин.

Қўшма Штатларда Американинг душмани деб тан олинган ва улар билан ҳамкорлик қилаётган мамлакатларга нисбатан санкциялар қўллаш имконини берувчи федерал қонун мавжуд.

Ми-17 — йўловчи ва юк ташиш учун ишлатиладиган кўп мақсадли вертолёт. У 26 тагача йўловчини ва 8 тоннагача юкни кўтара олади.

XS
SM
MD
LG