Ссылки доступа

Финляндия Россия ҳужум қилса, у билан курашишга тайёр


Солдаты финской армии на учениях в Канкаанпаа, Финляндия, 4 мая 2022

Финляндия Қуролли кучлари бош қўмондони генерал Тимо Кивинен Финляндия армияси Россия ҳужум қилишга қарор қилса, уни қайтаришга тайёрлигини айтди.

Унинг сўзларига кўра, Финляндия ўнлаб йиллар давомида айнан ҳозир Украинада бўлаётган урушга тайёрлигини сақлаб келган. Кивинен, шунингдек, НАТОга аъзо бўлганидан кейин ҳам мамлакат мудофааси учун асосий масъулият Финляндиянинг ўзида бўлишини ҳам таъкидлади.

Кивиненнинг сўзларига кўра, Финляндия муҳим ҳарбий арсеналга эга, аммо ҳар қандай тажовузкорнинг зарбасини қайтаришга имкон берадиган асосий омил - бу фин жангчиларининг юқори мотивацияси. "Украина Россия учун жуда кучли рақиб бўлиб чиқди, - деди Кивинен. - Финляндия ҳам шундай бўлади".

Генералнинг таъкидлашича, Финляндия ўзининг мудофаа қобилиятини мунтазам равишда оширмоқда: мамлакат аллақачон 370 км гача учадиган қанотли ракеталарни тўплаган, тўртта янги ҳарбий кема, Американинг Лоскҳеэд Мартин компаниясидан 64 та Ф-35 қирувчи самолётига буюртма берган. Бундан ташқари, Финляндия 2000 тагача дрон, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари сотиб олишни режалаштирмоқда ва Россия билан чегарада панжара қурмоқда.

ХХ асрнинг 1940 йилларида Финляндия Совет Иттифоқига қарши икки марта курашди: 1939-1940 йиллардаги "қишки уруш"да, бунинг натижасида у ўз ҳудудининг бешдан бир қисмини йўқотди, лекин ўз мустақиллигини ҳимоя қилишга муваффақ бўлди. Ушбу жанговар ҳаракатлар натижасида 100 мингга яқин фин ҳалок бўлди. Иккинчи жаҳон уруши натижасида Финляндия бетараф давлатга айланди ва шу йилгача - Россиянинг Украинага босқинидан кейин унинг раҳбарияти НАТОга аъзо бўлишга қарор қилгунга қадар бетарафликни сақлаб қолди. Ҳозир бу борада музокаралар олиб борилмоқда.

Энди Финляндия ҳар йили ўз миллий бюджетининг тахминан 2 фоизини мудофаа эҳтиёжлари учун ажратади.

Россия ҳукумати вакиллари Финляндиянинг НАТОга аъзо бўлиш истагини қораладилар, бироқ Москва учун бу Украинанинг НАТОга фаразий қабул қилинишидан кўра мақбулроқ эканини таъкидладилар.

XS
SM
MD
LG