Ссылки доступа

Россиялик миллионерлар мамлакат банкларидан пулларини ечишмоқда


Дубай, БАА
Дубай, БАА

Ҳисоб рақамида миллион доллардан ортиқ маблағи бўлган бадавлат россияликлар Россия банкларидан ўз пулларини ечиб олишга тушишган. Банк таҳлилчиси Frank RG тадқиқотига кўра, ўтган йили уларнинг омонатлари тахминан 20 фоизга камайган.

Шу билан бирга, хорижий кўчмас мулкка инвестициялар сони, биринчи навбатда, Россияга қарши санксиялар қўлламаган мамлакатларда кўпайди. Мисол учун, БААда Россиянинг бадавлат мижозлари 800 миллиард рубллик активларга эга бўлишди.

Frank RG таҳлилларига кўра, БАА, Туркия ва Кипр каби мамлакатлардаги ҳашаматли кўчмас мулк бадавлат россияликлар орасида оммалашган. Россиялик миллионерлар ушбу давлатларда умумий қиймати бир триллион рублдан ортиқ бўлган кўчмас мулк сотиб олишган.

Frank RG томонидан ўтказилган мижозлар сўрови натижаларидан маълум бўлишича, БАА сармоя ва капиталга хизмат кўрсатиш учун энг жозибадор мамлакат ҳисобланади. Бадавлат мижозларнинг 15, 7 фоизи ушбу юрисдикциядан фойдаланишга улгуришган бўлса, яна 16, 1 фоизи буни режалаштирмоқда.

Россия Марказий банки маълумотларига кўра, 2022 йилда норезидент банкларга ўтказилган пул ўтказмалари ҳажми 2, 3 триллиондан (30 миллиард доллардан ортиқ) 6, 63 триллион рублга (79, 5 миллиард доллар) деярли уч баробарга ошган.

XS
SM
MD
LG