Ссылки доступа

Исроилда газеталар суд ислоҳотига қаршиликларни ифодаловчи қора саҳифалар билан чиқди


Протест против судебной реформы в Израиле
Протест против судебной реформы в Израиле

Исроилдаги йирик газеталарнинг илк саҳифаси 25 июль куни суд ислоҳотига қарши норозилик ўлароқ бўм-бўш қора тўртбурчаклар босилган ҳолда чиқди. Асосий саҳифаларда фақат “Исроил демократияси учун қора кун” деган ёзувни ўқиш мумкин.

Душанба оқшомида Исроил парламенти (Кнессет) суд ислоҳоти доирасида биринчи қонунни якуний ўқишда маъқуллади. Бу қонунга қарши бутун мамлакат бўйлаб юз минглаб одам норозилик намойишлари ўтказишганди. Янги қонун Олий судни ҳукумат томонидан қабул қилинган қарорларни бекор қилиш ҳуқуқини чеклаб қўяди.

Исроил Олий суди раиси Эстер Хают бошчилигидаги судьялар делегацияси Германияга сафарларини охирига етказмай, мазкур қонунга қарши берилган даъво аризаларини кўриб чиқиш учун мамлакатга ошиғич қайтишмоқда. Биринчи босқичда суд қонуннинг амал қилишини тўхтатиб турувчи вақтинча қарор чиқариши кутилмоқда. Бу қарор апелляция тартибида берилган аризалар кўриб чиқилиши якунига қадар амалда бўлади.

Агар Олий суд Кнессет томонидан қабул қилинган қонунни бекор қилгудек бўлса, ҳукмрон коалиция суд инстанциялари қарорини бажаришдан бош тортиши, натижада Исроилда конституциявий инқироз юзага келиши мумкин. Айни пайтда, агар қонун бекор қилинмайдиган бўлса, суд ислоҳотига қарши бўлганлар оммавий норозилик тадбирларини давом эттиришади. Уларга Исроил касаба уюшмалари – Гистадрут ҳам қўшилиши мумкин.

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва унинг иттифоқчилари ислоҳот сайланмайдиган судьяларнинг ҳаддан ортиқ ваколатларини чеклаш учун зарурлигини иддао қилишмоқда. Ислоҳот танқидчилари эса қонунга киритилган тузатишлар ҳукумат устидан назоратнинг кам сонли самарали механизмларидан бирини бартараф қилиши ва пировардида ҳокимият суиистеъмоли учун йўл очишини айтишмоқда.

XS
SM
MD
LG