Ссылки доступа

Германия матбуоти: НАТО давлатлари Украинага танк ва самолётлар етказиб бериш истагида эмас


Германские танки "Леопард"

НАТОга аъзо давлатлар ўртасида Украинага танклар ва жанговар самолётлар етказиб бермаслик тўғрисида яширин келишувлар мавжуд. Бу ҳақда Германиянинг DPA агентлиги ва Die Zeit нашри манбаларга таяниб хабар бермоқда.

Немис оммавий ахборот воситалари суҳбатдошларининг айтишича, НАТО давлатлари Украинани қўллаб-қувватлашларига қарамай, Шимолий Атлантика альянси ва Россия ўртасидаги тўғридан-тўғри қарама-қаршиликнинг олдини олишга интилмоқда ва шунинг учун Киевга айрим турдаги қуролларни етказиб беришдан бош тортмоқда.

Шартномалар расмийлаштирилмаган ва НАТО мамлакатларига маълум бир ҳаракат эркинлигини қўяди, бироқ уларнинг бир қисми сифатида Полша Украинага МиГ-29 қирувчи самолётларини, бошқа давлатлар, хусусан Германияга эса оғир зирҳли техникаларни етказиб беришдан бош тортгани айтилади.

Бир қатор давлатлар, жумладан, Полша ва Чехия, Россия босқинидан кейин Украинага зирҳли транспорт воситаларини юборди, аммо гап Совет моделлари ҳақида кетмоқда. Ғарбда ишлаб чиқарилган танклар ва жанговар машиналар Украинага етказилмаган. «Масалан, Россия расман Ғарб жанговар танклари ва жанговар самолётларини етказиб беришни урушга кириш, кейин эса ҳарбий жавоб чораларини кўриши мумкин деган хавотир бор», — деб ёзади DPA.

Германия канцлери Олаф Шолц пайшанба куни Давосда сўзлаган нутқида НАТО давлатлари Россия билан тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашувга йўл қўймаслик учун ҳамма нарсани қилишларини айтди, бироқ Ғарб ҳам Украина каби «Владимир Путин шартлари бўйича тинчликни» қабул қилмаслигини таъкидлади. Шолцнинг сўзларига кўра, Россия халқаро қоидаларни бузиш мумкин эмаслигини тушуниши керак. Нутқ Украина томонидан тинчлик ўрнатиш учун мумкин бўлган ён беришлари ҳақидаги муҳокамалар фонида қилинган. Германиядаги қатор сиёсий кучлар Шолцни оғир қуролларни Украинага ўтказишга тўсқинлик қилганликда айбламоқда.

Украина айнан шундай етказиб беришлар Россия ҳужумини тўхтатиб, кейинчалик қарши ҳужумга ўтишини таъкидлаб, оғир қурол-аслаҳа етказиб беришни талаб қилмоқда. Бир қатор Ғарб давлатлари, шу жумладан АҚШ ва Буюк Британия Киевга, хусусан, артиллерия тизимлари ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини топширди. Куни кеча Дания Украинага Россия Қора денгиз флоти кемаларига таҳдид солиши мумкин бўлган Ҳарпун кемаларга қарши ракеталарини етказиб бериши ҳақида хабар берилган эди.

Пайшанба куни Исроил АҚШнинг Украинага Spike танкга қарши ракеталарини етказиб бериш бўйича сўровини рад этгани маълум бўлди. Бу ҳақда Axios портали хабар бермоқда. Ракеталар Германияда Исроил технологиясидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилади. Таъкидланишича, Исроил Украинага фақат ноҳарбий техникани жўнатишга тайёрлигини билдирган, чунки агар россиялик ҳарбийлар Исроил қуролларидан ҳалок бўладиган бўлса, Россия бунга жавобан «Исроилнинг Суриядаги хавфсизлик манфаатларига зарар етказиши»дан хавотирда.

XS
SM
MD
LG