Ссылки доступа

Россиянинг «Лукойл» компанияси директорлар кенгаши раҳбари касалхона деразасидан тушиб кетиб, ҳалок бўлди


Президент Владимир Путин и председатель совета директоров "Лукойла" Равиль Маганов

Россиянинг «Лукойл» компанияси директорлар кенгаши раҳбари, биринчи ижрочи вице-президенти Равиль Маганов Москвада Президент ишлари бошқармасининг Марказий клиник касалхонаси деразасидан тушиб кетиб, ҳалок бўлди.

Нефть компаниясининг 67 ёшли топ-менежери Марказий клиник касалхонасининг олти қаватида жойлашган бўлимда даволанаётган эди.

Касалхона Равиль Магановнинг вафотини тасдиқлаган, ҳозирча тафсилотларга аниқлик киритмаган.

Москва ҳуқуқ-тартибот органлари касалхона деразасидан эркак киши тушиб кетгани ва ҳалок бўлганини тасдиқлади, аммо марҳумнинг исм-шарифини ошкор этмади.

«Лукойл» хабар юзасидан изоҳ берганича йўқ.

Равиль Маганов 1980 йилларда «Лангепаснефтегаз»да ишлаган. 1991 йилда «Лукойл» ташкил қилингач, «Лангепаснефтегаз» унинг таркибига кирган. Маганов — «Лукойл» компанияси номининг муаллифи. 1993 йилдан у «Лукойл» директорлар кенгашига кирган, 2020 йилда кенгаш раҳбарига айланган. 2006 йилдан Маганов компания биринчи ижрочи вице-президенти лавозимини эгаллаган. У «Татнефть» бош директори Наиль Магановнинг акаси.

XS
SM
MD
LG