Ссылки доступа

Асосий "Грэмми" мукофотларини аёллар қўлга киритди

Тейлор Свифт "Грэмми" мукофоти билан тақдирлаш маросимида, 2024 йил 5 февраль
Тейлор Свифт "Грэмми" мукофоти билан тақдирлаш маросимида, 2024 йил 5 февраль

Тақдирлаш маросими 5 февраль куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтди.

Американинг нуфузли "Грэмми" мусиқа мукофотидаги асосий номинациялардан аёллар ғолиб бўлди. Тақдирлаш маросими 5 февраль куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтди.

Йилнинг энг яхши альбоми деб Тейлор Свифтнинг Midnights альбоми эътироф этилди. Хонанда бу номинацияда тўртта ҳайкалча йиққан илк санаткор бўлди.

Билли Айлишнинг «Барби» фильми учун ёзилган What Was I Made For? қўшиғи йилнинг энг яхши қўшиғи деб эълон қилинди. Бу номинцияда фильм учун ёзилган қўшиқ ғолиб бўлиши 1999 йилдан бери илк бор кузатилмоқда. 1999 йилда Селин Дионнинг «Титаник» фильми учун ёзилган My Heart Will Go On қўшиғи "Грэмми"ни олган эди.

Майли Сайрус ўзининг Flowers қўшиғи деб "The record of the year" ҳамда энг яхши яккахон ижро учун мукофотларни қўлга киритди.

Виктория Моне йилнинг энг яхши янги ижрочиси деб топилди. У R&B альбоми учун мукофотни ҳам қўлга киритди.

Учта номинацияда ғолиб бўлган boygenius қизлар гуруҳининг аъзолари Ғазо секторида оташкесимга чақирган рамзни кийимига тақиб чиққан. Хонанда Энни Ленокс ҳам саҳнадан туриб оташкесимни талаб қилди.

XS
SM
MD
LG