Ссылки доступа

Давлат Думаси давлатга хиёнат учун умрбод қамоқ жазоси тўғрисидаги қонунни қабул қилди


Россия Давлат думаси Жиноят кодексига давлатга хиёнат (275-модда) бўйича умрбод қамоқ жазосини назарда тутувчи ўзгартишларни иккинчи ва учинчи ўқишда дарҳол маъқуллади.

Амалдаги қонунчиликда ушбу модда бўйича энг юқори жазо - 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш кўзда тутилган.

Ўзгартиришлар Жиноят кодексининг терроризм билан боғлиқ моддаларида назарда тутилган жиноятлар учун жавобгарликни ҳам кучайтиради. Хусусан, террорчилик хуружи моддасига кўра, жазо муддати 15 йилдан 20 йилгача оширилади. Террорчилик фаолиятига кўмаклашиш моддасига кўра, террористик жиноятларга ёллаш ёки унга жалб қилиш учун энг кам чегара етти йилгача (ҳозир беш йилга) оширилади ва террорчилик ҳаракатини амалга ощиришда ёрдам берганлик учун энг кам жазо 12 йил қилиб белгиланади (ҳозир 10 йил).

Террорчилик жамиятини ташкил этиш ва унда иштирок этиш моддасига кўра, 10 йилдан 15 йилгача (ҳозир 5 йилдан 10 йилгача), «Диверсия» моддаси бўйича 20 йилгача (ҳозир 15 йил) озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган. Шунингдек, "Халқаро терроризм акти" моддаси бўйича - 12 йилгача (ҳозир 10 йилдан) озодликдан маҳрум этиш назарда тутилмоқда.

Сўнгги тузатиш муаллифларидан бири Давлат Думаси спикери Вячеслав Володиндир. У апрель ойи бошида Думанинг тегишли қўмиталари фаолияти “Россия Федерацияси ва унинг фуқароларига қарши” қаратилган Россияда Халқаро Жиноят Суди (ХЖС) ва бошқа халқаро органлар фаолиятини тақиқловчи тузатишлар тайёрлаётгани ҳақида хабар берган эди. 17 март куни ХЖС Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олишга ордер берди. У Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан болаларни Россияга ноқонуний депортация қилишда гумон қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG