Ссылки доступа

43 давлат Алексей Навальний ўлими юзасидан мустақил терговни талаб қилмоқда


Бундан ташқари Москвадан зудликда ва ҳеч қандай шартларсиз сиёсий маҳбусларни ва маҳкумларни озод этиш талаб қилинган. 

43 давлат Алексей Навальний ўлими юзасидан мустақил терговни талаб қилмоқда.

Мухолифатчи сиёсатчи Алексей Навальний қамоқхонада вафот этгани тўғрисида Россия расмийлари 16 февралда билдирган эди. Расман унинг ўлимига тромб узилиши сабаб бўлгани айтилган. Бироқ Навальний сафдошлари унинг ўлдирилганини иддао қилиб келмоқда.

Алексей Навальний ўлими юзасидан мустақил тергов ўтказиш талабини 43 давлат номидан Европа Иттифоқининг БМТдаги делегацияси раҳбари Лотте Кнудсен маълум қилди. Унинг таъкидлашича, бу давлатлар Навальнийнинг ўлими учун “жиноий ва сиёсий жавобгарлик” алалоқибат шахсан президент Владимир Путин зиммасида деб ҳисоблайдилар.

Бундан ташқари Москвадан зудликда ва ҳеч қандай шартларсиз сиёсий маҳбусларни ва маҳкумларни озод этиш талаб қилинган.

Халқаро терговни талаб қилиб барча ЕИ давлатлари, АҚШ, Буюк Британия, Украина, Австралия, Канада, Янги Зеландия ва Норвегия имзо чеккан.

XS
SM
MD
LG