Ссылки доступа

42 давлат Россияни Запороже атом электр станциясидан қўшинларини олиб чиқишга чақирди


Вид на Запорожскую АЭС в августе, снимок экрана с видео российского министерства обороны
Вид на Запорожскую АЭС в августе, снимок экрана с видео российского министерства обороны

Киев Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ)нинг халқаро конвенциялари ва стандартларига мувофиқ ўзининг ядро ва радиация хавфсизлиги бўйича мажбуриятларини бажара олиши учун Россия Запорожье АЭСни Украина назорати остига бериши керак.

«Биз Россия Федерациясини ўз қуролли кучлари ва бошқа ваколатсиз ходимларининг барчасини Запорожье АЭС, унга яқин ҳудудлар ва бутун Украинадан олиб чиқиб кетишга чақирамиз, токи оператор ва Украина ҳукумати халқаро тан олинган чегараларда ўз суверен мажбуриятларини қайта тиклай олсин», — дейилади хабарда.

Баёнот 42 та мамлакат номидан берилган бўлиб, уларнинг 27 тасини Евроиттифоққа аъзо давлатлар, шунингдек, АҚШ, Буюк Британия, Канада, Норвегия, Туркия, Грузия, Жанубий Корея, Япония Австралия ва бошқалар ташкил қилади.

Имзо қўйган мамлакатлар таъкидлашича, АЭС Россия назорати остида қолар экан, бу хавф туғдиради, хусусан, унинг ҳудудига ҳарбийлар ва қурол-яроғлар жойлаштирилгани туфайли.

Бундан ташқари, баёнотда айтилишича, станция устидан назорат Украинага берилганидан кейин, МАГАТЭ «хавфсиз ва ишончли шароитларда ҳамда ўз вақтида» АЭСни текширувдан ўтказиши мумкин бўлади.

Запорожье АЭС — Европадаги энг йирик атом электр станцияси. У Энергодар шаҳрида жойлашган. 28 февраль куни, Украинада ҳарбий операция бошланганидан кейин тўрт кун ўтиб, Россия Мудофаа вазирлиги Запорожье АЭС ҳудуди назорат остига олинганини маълум қилганди.

Июль августда станция ҳудуди бир неча марта зарбаларга учраган, хусусан, 7 август куни Энергодар ҳарбий-фуқаролик маъмурияти Украина қўшинлари тунда Запорожье АЭСга «Ураган» баравар ўт очиш реактив тизимлари билан зарбалар берганини маълум қилди. Москва ҳужумларни Киев амалга ошираётганини даъво қилмоқда, Киев эса зарбаларда Москвани айбламоқда. АЭС яқинига сўнгги марта, россияпараст ҳукумат маълумотларига кўра, 13 август куни берилган.

Аввалроқ Россия ҳукумати Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) раҳбариятига делегациянинг АЭСга ташрифини ташкиллаштиришда ёрдам беришга тайёрлигини билдирган эди. БМТ бош котиби Антониу Гутерриш МАГАТЭ инспекторларига электр станциясига кириш имкониятини беришга чақирган ва унга берилган зарбаларни «ўз жонига қасд қилиш» деб атаган эди. Айни вақтда Россия ТИВ БМТ котибиятини ташрифга тўсқинлик қилишда айбламоқда (МАГАТЭ БМТ раҳбарлиги остида ишлайди).

Россия томони Запорожье АЭСнинг Украина томонидан давомли ўққа тутилиши глобал техноген ҳалокатга олиб келиши мумкинлиги, станция хавф остида тургани ҳақида огоҳлантирди ва АЭС ўққа тутилиши юзасидан БМТ Хавфсизлик кенгаши мажлисини ўтказишни талаб қилди.

11 август куни Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) бош директори Рафаэль Гросси БМТ Хавфсизлик кенгашининг Запорожье атом электр станциясидаги вазиятга бағишланган йиғилишида нутқ сўзлаётиб, ҳозир жанговар ҳаракатлар туфайли ядровий хавфсизликка бевосита таҳдид йўқлигини маълум қилди.

МАГАТЭ раҳбари сўзларига кўра, ташкилот атом станцияси ҳолати ҳақида Украина томонидан ҳам, Россия томонидан ҳам маълумот олган, аммо унинг таъкидлашича, ташкилот экспертлари вазиятни баҳолай олиши учун ядро объектига ўзлари бориб кўриши керак. Гросси миссияга ўзи раҳбарлик қилишга тайёрлигини билдирди.

XS
SM
MD
LG