Германия Федерал прокуратураси 25 июль, пайшанба куни Россиянинг икки фуқароси ҳибсга олингани ҳақида хабар берди. Уларнинг номлари - Абдулрашит Д. ва Сурхо З. (Германияда гумон қилинувчиларнинг фамилиялари суд ҳукмига қадар ошкор этилмайди).
Иккаласи ҳам Германияда террорчи ташкилот сифатида тан олинган "Ислом давлати" (ИД) гуруҳини қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш ҳамда унга аъзоликда айбланмоқда.
Гумонланувчилар Шлезвиг-Голштейн ерида ва Гамбург шаҳрида ҳибсга олинган. Шу билан бирга, полиция Берлин, Гамбург, Шлезвиг-Голштейн ва Саксониянинг федерал ерларидаги турли объектларда тинтув ўтказди.
Федерал прокуратуранинг Озодлик радиосига маълум қилишича, гумон қилинаётган Россия фуқаролари 2022 йилнинг ёзида учинчи шахслар томонидан ташкил этилган жиноий ташкилотга аъзо бўлган. Уларнинг мақсади Германияда ва Европанинг бошқа мамлакатларида ИШИД учун пул йиғиш эди. Маблағ йиғиш асосан ижтимоий тармоқлар орқали амалга оширилди. Кейинчалик пул ташкилот эҳтиёжларига ўтказиш учун ИШИД аъзоларидан бирига берилган. Бу маблағлар асосан ИШИДнинг маҳбус аъзолари ва уларнинг оиласини қўллаб-қувватлаш учун ишлатилган.
Абдулрашид Д. хайр-эҳсон йиғиш ва умумий кассани бошқаришга масъул бўлган. 2023 йил апрель ойида у Сурхо З.га ИШИДга ўтказиш учун тахминан 12 минг евро берган. Кейинчалик Сурхо З. маблағларни бошқаришни ўз зиммасига олган. Унинг раҳбарлиги остида 25 минг еврога яқин маблағ йиғилган, деб таъкидлайди Германия прокуратураси.
Уларнинг мақсади Германияда ва Европанинг бошқа мамлакатларида ИШИД учун пул йиғиш эди.