ҲАМАС гуруҳи Ғазо секторида оташкесимга рози бўлди. Бу ҳақда BBC гуруҳ вакилларига таяниб хабар бермоқда.
ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания Қатар бош вазири ва Миср разведкаси раҳбарини телефон орқали бу қарор ҳақида хабардор қилган. Келишув тафсилотлари ҳозирча эълон қилинмаган.
Доҳа ва Қоҳира Исроил ва фаластинликлар ўртасидаги музокараларда воситачилик қилмоқда. Аввалроқ Қатар ва Миср музокарачилари ҲАМАСга оташкесим бўйича таклифларни берган эди.
Ўз навбатида, Исроил расмийси Reuters агентлигига маълум қилишича, воситачилар Фаластин томонига Мисрнинг "юмшатилган" таклифини етказган. Бу таклифни Исроил қабул қилмаслиги аниқ, дейди у. Ҳозирча воситачилар таклифига Исроилнинг расмий муносабати борасида бошқа тафсилотлар йўқ.
Ўз навбатида, Исроил расмийси Reuters агентлигига маълум қилишича, воситачилар Фаластин томонига Мисрнинг "юмшатилган" таклифини етказган. Бу таклифни Исроил қабул қилмаслиги аниқ, дейди у.