Тожик амалдорлари ва дин арбоблари аёллар иш ва бўш вақтларида қандай кийинишини белгилаб бермоқчи.
Аёллар учун мажбурий "миллий дресс-код" август ойида тақдим этилади. Миллий қадриятлар ва анъаналарга мос кийимларни аниқлаш устида ишчи гуруҳ ишлаётганини Дин ишлари ва урф-одатларни тартибга солиш давлат қўмитаси раҳбари Сулаймон Давлатзода маълум қилди.
Бу, олти йил ичида аёллар кийимини белгилаб беришга иккинчи уриниш бўлади. Тожикистон ҳукумати анчадан бери "милийлликка ёт бўлган" либос ва анъаналарга қарши кампания олиб бормоқда.
Аввалроқ, Тожикистон уламолари аёлларга "ёпишиб турувчи, қоп-қора ёки шаффоф либосларни" киймасликни тавсия қилди
Фатво матни 26 июль куни Тожикистон Ислом маркази сайтида эълон қилинган.
Тожикистонда "милийлликка ёт бўлган" либослар қонунан тақиқланган. Тожикистон парламентининг юқори палатаси “Анъаналар ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида”ги қонунга ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартиришларни 19 июнь куни маъқуллаганди.
Тожикистонда “миллий маданиятга мос бўлмаган" либосларни олиб кириш, сотиш ва жамоат жойларида кийиш энди жарима билан жазоланади.
Тожикистон ҳукумати анчадан бери "милийлликка ёт бўлган" либос ва анъаналарга қарши кампания олиб бормоқда. Одатда бундай либос сифатида аёллар қора кийими, қора рўмол ва ҳижоби, баъзида мини юбкалари, декольте ва шаффоф матодан тайёрланган кўйлаклари тушунилади. Бироқ қонунчиликда миллий либосга таъриф берилмаган, бу назоратчиларнинг ўзбошимча талқинига қолдирилган.