Ссылки доступа

Эрон Россияга бир неча юзлаб учувчисиз дронларни бермоқчи


Беспилотные аппараты, Иран

Эрон Россияга бир неча юзлаб учувчисиз дронларни бермоқчи. Бу ҳақда Вашингтондаги брифингда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан маълум қилди.

Салливаннинг сўзларига кўра, қурилмалар қурол олиб юришга қодир. Маслаҳатчининг қўшимча қилишича, Эрон Россия кучларини дронлардан фойдаланиш бўйича ўқитишни режалаштирмоқда ва машғулотларнинг биринчи босқичлари июль ойидаёқ бошланиши керак. Салливан Вашингтон бундай маълумотларни қаердан олганига аниқлик киритмади.

Салливаннинг баёнотидан кўп ўтмай, Москва ва Теҳрон Россия президенти Владимир Путиннинг Эронга ташрифини тасдиқлади. Кремлнинг билдиришича, Путин Эрон ва Туркия президентлари билан музокаралар олиб боради.

Россия ва Украина ўртасида уруш бошланганидан кейин Путин бор-йўғи икки марта хорижда бўлган, икки марта ҳам собиқ СССР давлатлари – Тожикистон ва Туркманистонда бўлган.

XS
SM
MD
LG