Россия Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини бермоқда. Бу ҳақда The New York Times икки эронлик амалдорга таяниб ёзмоқда.
Газетанинг ёзишича, ҳарбий таъминот масаласини Эрон раҳбарияти мамлакатга келган Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу билан муҳокама қилган.
Reuters агентлиги ёзишича, Эрон Шойгу орқали Россиядан Су-35 қирувчи самолётларини ҳам сўраган. Москва уларни етказиб беришга рози бўлдими ёки йўқми, маълум эмас.
Ўз навбатида, Владимир Путин Шойгу орқали Эрон олий раҳбаридан ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилишига "вазминлик билан" жавоб беришни ва Исроилнинг тинч аҳолисига зарба беришдан тийилишни сўради, деб ёзади агентлик.
Июль ойи охиридан буён Яқин Шарқ минтақасида таранглик сезиларли даражада ошиб боряпти. Таранглик кучайиши, жумладан Эрон ва у дастаклаётган “Ҳизбуллоҳ” дохил гуруҳларнинг жангарилар икки лидери ўлдирилгани учун Исроилга “кескин қасос” ҳозирланаётганига оид баёнотлари манзарасида кузатилмоқда. Бу ерда гап Байрутда “Ҳизбуллоҳ” командири Фуад Шукр ўлдирилиши ҳамда Теҳронда ҲАМАС сиёсий лидери Исмоил Ҳания ўлими ҳақида бормоқда.
Июль ойи охиридан буён Яқин Шарқ минтақасида таранглик сезиларли даражада ошиб боряпти.