Ссылки доступа

Эронлик блогер твит ёзгани учун 12 йилга қамалди


Эронда блогер Ҳусайн Шанбеҳзода 12 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Блогер Х ижтимоий тармоғида битта нуқтадан иборат твити Эрон олий раҳнамоси оятуллоҳ Али Xоминаийдан кўра кўпроқ лайк тўплаганидан кейин ҳибсга олинганди.

Бу ҳақда Iran International блогернинг адвокати Амир Раисянга таяниб хабар бермоқда.

Шанбеҳзода твитни май ойида ёзган. Бин неча ҳафтадан сўнг, твити Эрон олий раҳнамоси оятуллоҳ Али Xоминаий твитидан кўра кўпроқ "лайк" тўплаган ва бунинг ортидан у ҳибсга олинганди.

31 август куни Шанбеҳзода "Исроил фойдасига жосуслик қилиш" учун 5 йил, "исломий қадамжоларни ҳақорат қилганлик” учун яна 4 йил, “ижтимоий тармоқларда ёлғон тарқатганлик” учун 2 йил, шунингдек, “давлатга қарши пропоганда” учун бир йил қамоқ жазосини олди.

Авдокатнинг сўзларига кўра, Шанбеҳзода 12 йилдан 5 йилини қамоқда ўтказиши керак, шундан кейингина у муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисида ариза бериши мумкин.

Суд судланувчининг "Исроил фойдасига жосуслик қилиш" айби бўйича ҳеч қандай далил тақдим этмаган. Адвокатга кўра, айблов Шанбеҳзоданинг постлари асосида илгари сурилган.

XS
SM
MD
LG