Саудиянинг Маккаи Мукаррама шаҳрида Ҳаж ибодатини адо этиш чоғида 18 нафар туркманистонликлар вафот этган. Бу ҳақда Озодлик радиосига вазият билан таниш манбалар маълум қилди.
Манбаларнинг айтишича, туркманистонликларнинг ўлимига Маккадаги жазирама сабаб бўлган.
Умуман олганда, Ҳаж мавсумида Маккада жазирама туфайли вафот этганлар сони 1300 дан ошган. Ўлим сони ортганига соя жойларда ҳаво ҳароратининг +50 даражадан ошиб кетгани сабаб бўлган.
Маълумотларга кўра, бу йилги мавсумда Маккага бутун дунёдан 1 миллион 800 мингдан зиёд зиёратчи борган. Ўтган йили июнь ойи охирларига тўғри келган Ҳаж зиёрати чоғида жазирама ва ташналик туфайли камида 240 та ўлим ҳолати қайд этилган эди.
Минтақадаги тадқиқотлар ҳатто Саудия учун аномал бўлган иссиқ ҳарорат глобал иқлим ўзгариши билан боғлиқлигини кўрсатмоқда. Таҳлилчиларга кўра, Макка тарафларда ўртача ҳарорат ҳар ўн йилда мунтазам равишда 0,4 даражага ошиб бормоқда.
Умуман олганда, Ҳаж мавсумида Маккада жазирама туфайли вафот этганлар сони 1300 дан ошган.