Душанбеда Тожикистон Демократик партия раисининг ўринбосари Ахмадшох Комилзода қўлга олинган. Бу маълумотни 27 июнь куни Озодликнинг тожик хизматига бир неча манба тасдиқлаган.
Ахмадшох Комилзода 90-йилларда Тожикистон телевидениесининг раҳбари бўлган. “Озоди” манбаларига кўра, у 15 июнь куни қўлга олинган, уйида тинтув ўтказилган.
Комилзода “давлат ҳокимиятини эгаллаб олишга уринганлик” айблови билан аввалроқ ушланган ДП раиси, парламент депутати Саиджаъфар Усмонзоданинг иши доираси қўлга олинганлиги айтилмоқда.
Аввалроқ ДП функционерларидан ташқари, собиқ ташқи ишлар вазири Ҳамрохон Зарифий ва собиқ парламент спикери Акбаршо Искандаров қўлга олинган эди.
Тожикистон мухолифати уларнинг қўлга олинишини Усмонзода иши билан боғламоқда. Бу борада расмийлар томонидан бирор изоҳ берилмаган.
Ахмадшох Комилзода тинчлик келишуви имзолангандан кейин тузилган Миллий ярашув комиссиясининг матбуот котиби бўлган. 2011 йилгача у "Америка овози"нинг Тожикистондаги мухбири бўлган.